Суперлига учрашувларини ўтказишда енгилликлар берилди

Жумладан, "Қўқон-1912" жамоасининг "Телеграм" саҳифасида қуйидаги мазмунда пост қолдирилган:

"Эртага (бугун) Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган "Қўқон-1912" ва "Сурхон" жамоалари ўртасидаги баҳсдан олдин учрашув комиссари Лазиз Қўчқоров билан митинг ўтказилди. Унда ПФЛ мутасаддиси Суперлига ўйинларини ўтказиш давомида амал қилиниши лозим бўлган санитария-гигиена қоидаларини эслатиш баробарида ушбу турдан эътиборан бериладиган айрим енгилликлар ҳақида тўхталиб ўтди. Унга кўра, жорий турдан жамоа бош мураббийлари ўзларига ажратилган ҳудудда ниқобсиз ўтиришлари мумкинлиги айтилди. Ундан ташқари, футболчилар майдонга тушишларидан олдин трибунадаёқ кийим алмаштиришларига рухсат берилади".

Шунингдек, "Бунёдкор" клуби расмий "Телеграм" саҳифаси берган маълумотда юқоридагиларга қўшимча сифатида захирадаги футболчилар чигалёзди машғулотларида 6 тагача бўлган миқдорда шуғулланишлари мумкинлиги айтилган. Бунгача ушбу ҳолатда 3 тагача футболчи майдон четида машғулот ўтказиши мумкин эди.

Эслатиб ўтамиз, республикамиз ҳудудида амалда бўлиб турган карантин ҳолати туфайли Суперлига баҳслари мухлисларсиз ўтказилиши белгиланган.

"Спорт" ТВ бугун қайси ўйинларни жонли эфирда кўрсатади?

Coca Cola Суперлига. Бугун 6-тур бошланади

ФАКТ! "Бухоро" Қаршида "Насаф"ни фақатгина бир марта мағлуб этган холос

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
25/06/2020 12:41
muhlislarga ham ruhsat berish kerakmi deymanda ayni. oraliq masofa saqlap utirish sharti bilan. va chiqib ketishka ham huddi shunoqa tartib jori qilinsa. qaysider muhlis. qonun qoidani buzsa. jarima tortilish. kerak. shahsiy fikrimda shunchaki.