Суперлига ва Про-лига учун легионерлар лимити қандай кўринишда бўлади?
Ads

2019 йилги мавсум учун лицензиялаш талабларида футбол клублари марказлашган тиббий кўрикдан ўтишлари белгилаб қўйилган. Профессионал футбол лигаси тиббий хулосалар асосида футболчига ўз лигаларида ўйнаш ҳуқуқини тақдим этади.

Шу вақтга қадар легионер футболчилар билан аввал шартнома тузилган ва шундан кейингина улар тиббий кўрикдан ўтказилган. Энди эса шунинг акси бўлади. Суперлига ва Про-лигаларнинг бирор клуби легионер футболчилар билан шартнома имзоламоқчи бўлса, аввал уларни расман тиббий кўрикдан ўтказади. Кейин эса шунинг хулосаси асосида шартнома имзолайди. Маҳаллий футболчилар билан масала ҳам шу йўсинда ҳал этилади.

Легионер футболчилар учун қўйиладиган талаблар тез кунларда эълон қилинади. ПФЛ томонидан қўйилган лицензиялаш талаблари бажарилмаса, футбол клублари легионерлар хизматидан фойдалана олмайди. Легионер футболчилар лимити Суперлига ва Про-Лига А учун 4+1 кўринишида бўлади.