Суперлига. Водий дербиси учун превью!
Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган учрашувда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи" клубини қабул қилади.
Мазкур жамоалар Ўзбекистон Суперлига (Олий лига) баҳсларида шу кунгача ўзаро 54 марта учрашган. Ушбу ўйинларнинг 26 тасида фарғоналиклар ғалаба қозонган бўлса, 13 тасида "лочинлар" зафар қучган.
15 та баҳсда клублар дурангга имзо чеккан. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич – 80:54, "йўлбарсалр" фойдасига.
Ўзаро учрашувларда фарғоналиклар 93, наманганликлар эса 54 очкони қўлга киритган.
Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар