Суперлига янги мавсумига қуръа ташланди

"Бунёдкор" стадионида Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

Маълумот учун, жорий йилги мавсумда ҳам Суперлигада 14 жамоа иштирок этади. Қуйи лигага тушиб кетган “Динамо”нинг ўрнига A Про-лига ғолиби – “Машъал” иштирок этади. Суперлига 1-тури 27 февралдан старт олади.

Маросимга футбол жамоатчилиги ташриф буюрган. Маросимни таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев олиб бормоқда.

6711581170336

* Маросим бошида, ўтган мавсум якунларига бағишланган видеоролик намойиш этилди.

* Энди эса мураббийлар Улуғбек Бақоев ("Сўғдиёна"), Шота Арвеладзе ("Пахтакор") ва бир қатор футболчилар ўтган йил ва бошланаётган мавсум борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

* Янги мавсумда тасодифий жамоа бўлмайди. Кимлар қатнашишини эса қуйидаги расмда билиб олишингиз мумкин:

photo_2020-02-08_18-03-21

Даврон Файзиев қуръа ташлаш маросимини олиб бориш учун ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаевни таклиф қилди ва у қоидалар, керакли маълумотларни айтдим ўтмоқда.

Суперлигада 14-ўринни олган жамоа Про лигага тушиб кетади. Про лигада 2-ўринни эгаллаган клуб ўтиш ўйинида Суперлигада 13-поғонани банд этган жамоа билан битта ўйиндан иборат плей-офф учрашувида куч синашади.

9811581170336

Даврага Азизбек Ҳайдаров ва Сервер Жепаров таклиф этилди. Улар жамоаларни аниқлаб беришади.

Қуръа ташлаш маросими бошланди!

Суперлига-2020. 1-тур

"Қизилқум" - "Насаф"

"Сурхон" - "Бунёдкор"

"Машъал" - "Сўғдиёна"

АГМК - "Металлург"

"Қўқон-1912" - "Бухоро"

"Пахтакор" - "Навбаҳор"

"Локомотив" - "Андижон"

photo_2020-02-08_19-09-46

Шунингдек, маросимда Ўзбекистон кубоги финали бўлиб ўтадиган стадион номи ҳам қуръа жараёни орқали аниқланди. Қаршидаги "Марказий", Жиззахдаги "Сўғдиёна" ва Намангандаги "Марказий" ўйингоҳлар номзод сифадида ажратиб олинганди.

Қуръага кўра Намангандаги "Марказий" ўйингоҳ кубок финалини қабул қиладиган бўлди.

photo_2020-02-08_19-01-20

Шу билан қуръа ташлаш маросими якунланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Yakub Kurbanov
09/02/2020 12:01
Superliga bitta turdan iboratmi ? Qolgani qani ? Man hech narsaga tushunmayapman, qolgan turlarni qanday bilsa bo`ladi ?
Абдусамат Жураев
08/02/2020 20:45
УТИРИП КУЙДИНГ ДИЕРЖОН КАК КАР КИЛАРДИНГ ЖОНЛИ ЭФИРДА ЯНА ГАРАНГА УХШАБ НИМА КИЛИШИНИ БИЛМАЙ КОЛДИ САВИЯ КАРАНГ САН ДИЕР ФУТБОЛНИ ШАРХЛАЙВЕР САНГАИАС ЭКАН ОЛДИНАМ САНГАМАС ЭДИ
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
08/02/2020 19:24
Manimcha. Aziz bilan Jeparov uzi ham nimala bulib yotkani uzi ham bilmay qoldi. nima kerak bunoqa rasmiyatchilik. Diyor san hali tayor emassan. qalbakilashishka. yozing aytib turibtiki.
Илхом Anvarov
08/02/2020 19:00
Бунёдкор 13 ракамда чиккан эди, ва уйда у́тказиши керак эди
Илхом Anvarov
08/02/2020 18:57
Ха ковунни катта туширди
&
Ramzis ll
08/02/2020 18:55
Diyorbek qovun tushirmadimi tushunmay qoldim.