Суперлигада 1-давра ўйинлари якунига етди. Ҳозирча ютқазмаган битта жамоа қолган, "Навбаҳор" эса етакчи!

Ўзбекистон Суперлигасида 1-давра учрашувлари якунига етди. 13-турдан сўнг жадвалда "Навбаҳор" етакчилик қилмоқда. "Лочинлар" ҳисобида 29 очко мавжуд. 

2-ўриндаги "Пахтакор" 28 очко тўплашга муваффақ бўлган. "Нефтчи" 3-поғонани банд этган бўлиб, Левченко шогирдлари 25 очко йиға олган. 

Аҳамиятлиси, фарғоналиклар ўтказилган 13 ўйиннинг бирортасида мағлубиятга учрамади. "Йўлбарслар" чемпионатда 6 ғалаба ва 7 дуранг натижа қайд этган. 

нефтчи

Мусобақада энг кам гол ўтказиб юборган клуб "Навбаҳор" бўлиб турибди. Бабаян жамоаси ўз дарвозасидан 6 тўп олиб чиққан. Энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа эса "Металлург" бўлиб турибди. Бекободликларни рақиблар 23 маротаба ранжитган.

Энг кўп гол урган клуб иккита - улар "Навбаҳор" ва ОКМК жамоалари. Ушбу жамоа футболчилари рақиб дарвозаларига 23 та тўп киритган. "Қизилқум" ва "Бухоро" энг кам гол киритганлар сафида етакчилик қилмоқда. Навоий ва Бухоро вилояти жамоалари атиги 6 марта рақиб дарвозасига йўл топа олган. 

8жадвал

 

Шоҳрух Зоиров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!