Суперлигада баҳсли вазиятлар кўпайишига фақат ҳакамлар айбдорми? ВАР нажотми ёки...

Суперлиганинг ҳар турида ҳакамларнинг қарорлари билан боғлиқ баҳсли вазиятлар кўпаймоқда. Қайсидир томон норози бўлмоқда. Аслини олганда бундай ҳолат табиийдек. Аммо бир лекини бор: бу вазиятлар доимий бўлса чиндан ҳам муаммо бор.

“Пахтакор” иштирокидаги ўйинларда Максим Шацких ҳар учрашувдан сўнг ҳакамлар ҳақида гапиришни ёмон кўрса-да, эътирозлар билдирмоқда. Бироқ “Пахтакор” иккинчи ўйинда ҳам “Олимпик”ни юта олманига фақатгина ҳакамлар айбдор қилмаслиги лозим. Майли қандайдир қарорлар мураббийнинг эътирозига сабабдир. Лекин реферилар 180 дақиқа “шерлар”нинг ўйнашига тўсқинлик қилмагандир. Шунинг учун Шацких айбни ўз жамоасидан қидириши ҳам керак.

Тўғри, мураббийнинг айрим гапларида жон бор. Масалан, ҳакамлар ўйинларни жуда кўп тўхтатиши. Бу чиндан ҳам ўйин темпини пасайтиради. У Европа футболида катта тезликни кўриб ўрганган. Бундан тўхталишларни ҳазм қила олмаслиги аниқ.

Шацкихнинг 2 ўйиндаёқ фикри ўзгарди. Буни Суперлига дейдилар

IMG_2924

Шунингдек, ВАРдаги реферилар қайси вазиятларда сариқ карточка берилишини яхшироқ билиши керак. Бош ҳакам ВАРда кўргандан сўнг қайсидир футболчига сариқ карточка кўрсатилиши фақат бизнинг футболда учраса керак.

Ҳакамлар ВАРга борганда вазиятни кўришга анча вақт сарфламоқда. Бош ҳакам бу технолигияга бориб ниманидир яққол кўрмайди. Чунки трансляция сифати жуда пас. Беллашувни бошқараётган инсон қарор қабул қилишда иккиланиб, ВАРга умид билан боради. Аммо ўзидаги мавжуд фикр ҳам ўзгариб кетиши шубҳасиз.

Хорижда бу системадан умуман муаммо йўқ. ВАРда барчаси аниқ кўринади. Чунки трансляцияларни амалга ошираётганда телекомпания ёки телеканал замонавий камералардан фойдаланади. Ҳакам вазиятларни турли ракурслардан сифатли кадрларда кўриб, баҳо беради.

Яқиндагина SPORTS.uz сайтида меҳмон бўлган Алишер Никимбаев ВАР борасида фикр билдирганди. Унда мутахассис чет элда ҳакамлар ўйинларга аввалгидек тайёрланмай қўйганини, бунга сабаб қилиб ВАРни кўрсатганди. Чунки реферилар ВАРга ошиниб қолаётгани, ВАР орқали хатосини тўғрилаши мумкин, деган фикр пайдо бўлиб қолганлигини айтганди. Биздачи?

Шацких “Пахтакор”га ноиложликдан келганми? Ўзбек футболидаги шубҳали мураббийлар кимлар? - Алишер Никимбаев

photo_2017-11-07_09-35-11

Бизда бу амалиёт тескариси. ВАР нажотдан кўра акси. Қаршидаги “Насаф” – АГМК беллашувида бош ҳакам Азиз Асимовга анча қийин бўлди. Босим юқори эди. 84-дақиқада Анзур Исмоиловнинг қўлига тўп тегдими ёки йўқ вазиятга баҳо бериш жуда қийин. Айниқса ВАРдаги лавҳалардан.

Такрорий вазиятни кўрмасдан олдин, пенальти борга ўхшади. Кейин лавҳалар фикримни бироз ўзгартирди. Кўпчиликда шундай бўлса ажаб эмас. Ҳа айтганча, ПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида бу вазиятга ўз фикрларини билдирди.

- “Насаф” — АГМК ўйини бўйича саволларимиз ва эътирозларимиз бор. Ҳакамлар марказига буни билдирдик ва ўйинни экспертлар гуруҳи ўрганиб чиқишини сўрадик. Агар бош ҳакам ўзига ишонмаётган бўлса ва ВАР унга керакли кадрни топиб бера олмаган бўлса, ҳаммасини аниқ кўрганига ишонаётган қанот ҳакамининг фикрини эшитиши керак эмасмиди, деган саволни ўртага ташладик. Фикримча, икки кульминацион нуқтада Асимов АГМК манфаатидан келиб чиқиб, қарор қабул қилгандек. Бироқ менинг фикрим ҳам сизники каби субъектив. Ишонаманки, объектив баҳони марказ беради, - деди ПФЛ раҳбари.

22

Энди ҳакамлар марказининг хулосасини кутамиз. Шуниси аён бўлмоқдаки, ҳакамлар марказий ўйинларни бошқаришда ўзида кучли хоҳиш бўлмаслиги мумкин. Босим юқори. Қандайдир нотўғри қарор уларга нисбатан салбий фикр уйғотмоқда.

 

Бекзод ИСАЕВ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Нодир Зарипов
19/08/2022 19:51
Азиз асимов оллох жазоингни бирсин шу топган пулларинг яхшиликка буйирмасин йомон кунингга ишлат сан кашкадарё каршига учрагансан
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
19/08/2022 11:56
Uzlariz ham saytka quyishdan oldin uqib kuringla. mantiqsiz narsalarni quymangla. gaplaringni. qanday kurinmayapti. kurmisizla. Nagli quli bilan uynayaptiki keyin yana quli bilan tupni uloqterib ham quyaptiki. keyin sela fudbolni yahshi tushunsazla luboya kamanda tup uyinga kergizdan gol urmaydiki. Nasaf endi utin tempini oshiraversa sudiya uyinni tuhtatib sovitaptiki. sahal tugri yondoshingla. uz bizaga Anti fudbol uynaydigan kamanda kupayib ketdi.
&
Zamon
19/08/2022 11:11
Va usha kuni birinchi marta Hayrulla Hamidovdan ranjidim hammadan oldin aytdi ismoilovning quliga tup tekkanini lekin hakam qaroridan kiyin sharhlovchilik vazifasini qildi xalos vaholangki bu inson adolatsizlikka jim gapirmasdan utmas edi. Endi Diyor aralashadimi undan kattasi 3 achko olmaydi nasaf balki hayrulla aka kukka kutargan Botirali qaytarardi 11 ni biz faqat halol fudbol istaymiz nasaf uz suzini aytadi hali aytgan ham
&
Zamon
19/08/2022 11:02
Nimaga Aziz Asimov har doim nasafga qarshi ish kuradi va achkodan mahrum qiladi yodingizda bulsa paxtakor- nasaf. Andijon -Nasaf uyinida ham shunday qilgan edi. Bu nasaf muhlisi bulganim uchun aytmayabman biz shunaqa saviyasi yuq hakamlarni deb 70 nari borsa 80 daqiqa uynayabmiz bu esa ayollar fudboli
Nuriddin Nuriddin
19/08/2022 09:48
Анзур исмоиловнинг қўлига тўп тегмаса. Қорнига тегиб йўналишини ўзгартирдими. Хамма кўрган холатни нима учун экспертлар кўрмайди
Наркобилов Суюн
18/08/2022 19:58
Diorning gapi to'g'ri