Суперлигада голлар ўнлиги (Видео)

31 март – 3 апрель кунлари Суперлигада 4-тур баҳслари ўтказилди. Натижалар билан сайтимиз орқали хабар бериб бордик.

Ушбу турда бир қатор қизиқарли ўйинлар, ўзига хос қарама-қаршиликлар кузатилди. Ёшларга эътибор қаратган “Сурхон” Тошкентда “Бухоро”ни таслим этди. “Нефтчи” юқорига интилаётган ОКМК билан дуранг ўйнаб, 4-турга келиб очко йўқотди. “Навбаҳор” кутилганидек “Сўғдиёна”дан қийинчиликсиз устун келди.

“Қизилқум” бир маромда ўйнай олмаётган “Насаф” билан муроса кўчасини танлади. Тўғрироқ қилиб айтганди, “аждарлар” охирги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолишди. “Бунёдкор” жорий йил ҳисобидан ўз уйидаги илк учрашувни ғалаба билан бошлай олмади. “Пахтакор” Бекободдаги баҳсга 1 соат қолганда етиб бориб, 3 та гол уриб, ортга 3 очко билан қайтди. “Андижон” ўз услубида. “Бургутлар” Тошкентда “Олимпик”ни стандарт вазиятидан жазолай олди.

Энди эса ушбу турда киритилган энг чиройли голларни тақдим этамиз.

10.Голлар ўнлигини “Навбаҳор” вакили Милош Милович бошлаб берди. Жамшид Искандеров стандартдан тўпни қанотда турган ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқовга ташлаб берди. У жарима майдонига оширган тўпни ҳимоячи Милош Милович боши билан дарвозага йўллади.

9.“Андижон” “Олимпик”ка ўз услубида гол урди. Кам ҳаракат, аммо самара бор. Баланд бўйли футболчилар тўпни ерга туширмай гол урди. Тезкор гол, якунда “бургутлар”га муҳим ғалаба, мураббийга эса бироз ҳотиржамлик тақдим этган бўлса не ажаб.

8_2

8.Ҳужумга ўтаётган “Металлург” марказга етмай тўпни олдирди. Формага тушиб бораётган “шерлар” бу вазиятни ижобий якунлашди. Черан яна катта саҳнада. Драган 4 та гол била тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда.

7.Хуршид Ғиёсов клубига муҳим голни тақдим этди. Марказдан бошланган ҳужумни Ғиёсов самарали якунлади.

6.Ҳозирги “Навбаҳор”нинг ўйинини Жамшид Искандеровсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Унинг ноодатий паслари рақибни эсанкиратиб қўяди. Бу ҳолатда ҳам Жамшид қандай пас берганига эътибор беринг. Шаҳбоз Жўрабеков тўпни тўхтатмай ўткир бурчакдан дарвозабонни доғда қолдирди.

photo_2023-04-02_00-18-47

5.Ислом Кенжабоев “Қизилқум”ни тортиб юрибди. Деярли барча учрашувларда унинг ҳаракатлари эвазига жамоа очко ишлаяпти. Собиқ клубига қарши беллашувда айни пайтда энг кучли дея айтилаётган “Насаф” ҳимоячиларини ҳам алдаб ўтиб, гол урди.

4.Остон Ўрунов мавсумни яхши бошлади. “Навбаҳор”га қайтганида унинг қандай формада эканлиги борасида кўпчиликда шубҳа бор эди. Бироқ у шу голининг ўзидаёқ юқори даражадаги футболчи эканлигини кўрсатди.

3.Хиршид Ғиёсовнинг голи жамоасига ғалаба олиб келишига мана шу футболчи тўсқинлик қилди. Аввал ҳам Нурулло Тўхтасиновнинг узоқ масофадан голлар урганини “Бунёдкор” ва “Сўғдиёна”да кўп бора кўргандик. Энди у бу ишни “Нефтчи”да бажаришга киришди. Бир сўз билан айтганда, Тўхтасинов ўз услубида.

photo_2023-04-01_10-54-05

2.Юқори ўринларни “Сурхон” вакиллари эгаллади. Термизликлар легионери Нимели бир қарашда гол бўладиган вазият йўқдек кўринган ҳолатдан унумли фойдаланди. Футболчи қанотдан марказ томон юриб борди ва кучли зарба билан тўпни тўрга йўллади.

1.Биринчи ўрин Ҳумоюн Шербўтаевга насиб этди. Пушка зарбаси билан тўпни тўхтатмай дарвозага жойлаб қўйди. Тўп тўсинга тегиб, дарвозадан ўрин олгани голнинг жозибасини янада оширди.

IMG_4552

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon1968
06/04/2023 22:38
Ўринлар тўғри белгиланипти, холисона