Суперлигада октябрь ойининг энг яхши футболчиси аниқланди

Суперлигада октябрь ойининг энг яхшилари аниқланмоқда. Унга кўра, "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров ўтган ойнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. 

29 ёшли хавбек октябрь ойида 4 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ҳамда 1 та ассист муаллифига айланган. 

Қайд этиш лозим, Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Ўзбекистон Суперлигасида сўнгги тур олдидан 50 очко тўплаган ҳолда, 2-ўринни банд этиб турибди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!