Суперлигада қолган
Ads

Янги мавсумни Суперлигада ўтказадиган Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ўз таркибини кучайтириш мақсадида, 3 футболчи билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

2018 йилги мавсум олдидан “Пахтакор” футбол клуби билан шартнома тузган Ҳусниддин Ғофуров Тошкент клубидан ижарага олинди.

Бундан ташқари, Хитойда бўлиб ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритган Абдужамол Исроилов клуб билан шартномасини узайтирди.

Шунингдек, ўзининг “Қўқон-1912″даги ўйинлари орқали мухлисларга яхши танишган бўлган тажрибали ҳимоячи Жалил Кимсанов фарғоналиклар сафига қўшилди. Мазкур футболчи билан ҳам “Нефтчи” расман шартнома тузди.