Суперлигада трансфер ойнаси ёпилди

Суперлига клубларининг янги мавсум олдидан таркибга қўшиб олган ўйинчиларини Профессионал футбол лигасида рўйхатдан ўтказиш жараёни 7 март куни соат 23:59га қадар давом этди. 8 март соат 00:00дан эътиборан Суперлига клублари учун трансфер ойнаси расман ёпилди. Суперлига иштирокчилари саналувчи барча 14 та клуб янги мавсум учун ўз расмийлари, футболчи ва мураббийларини ПФЛда рўйхатдан ўтказиб бўлди. 

8 март соат 00:00дан эътиборан Профессионал футбол лигаси Мусобақаларни ўтказиш ва клубларни назорат қилиш бошқармаси Суперлига клублари футболчи ва мураббийларини рўйхатдан ўтказмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!