Суперлигада VAR тизими қўлланилмоқда. Мазкур тизим ўртача 60-89 сония вақт сарфлаяпти (статистика)

Хабарингиз бор, жорий йилдан эътиборан миллий чемпионатимиз учрашувларида VAR тизимидан фойдаланилмоқда.

"Суперлига-2021" 1-туридан ўрин олган “Насаф” – “Пахтакор” ўйини миллий чемпионатимиз юқори дивизионида Video Assistant Referee тизими ишлаган дастлабки учрашув сифатида тарихдан ўрин олди. Шунингдек, 2-тур доирасидаги “Локомотив” – “Навбаҳор” ҳамда 3-турдаги “Турон” – “Локомотив”, “Навбаҳор” – “Насаф” ва “Бунёдкор” – “Андижон” баҳсларида ҳам VAR тизими мутахассислари иш олиб борди. Ҳозирга қадар ортда қолган 3 та тур давомида 5 та ўйинда VAR фаолият кўрсатди.

ЎзПФЛ расмий сайти мазкур беллашувларга оид статистикани эълон қилди. Учрашувлар давомида VARга мурожаат қилган ҳолда, бош ҳакамлар майдонда 4 бора VAR мониторида вазиятларни кузатишди. Кузатишга кетган вақт 1-бўлимлар давомида ўртача 60 сонияни, 2-бўлимларда эса, ўртача 89 сонияни ташкил қилди.

5 та учрашув давомида жами 32 та жарима майдони ичидаги хавфли вазиятлар VAR томонидан текширилди. Қолаверса, 15 та эҳтимолий қизил карточкали ҳолатлар ҳам текшириб кўрилди. Битта ўйинда эҳтимолий қизил карточкалар текшируви ўртача 3 тани ташкил этди.

VAR тизими ишлаган учрашувлар:

Суперлига. 1-тур

Насаф – Пахтакор


Суперлига. 2-тур

Локомотив – Навбаҳор


Суперлига. 3-тур

Турон – Локомотив


Навбаҳор – Насаф


Бунёдкор – Андижон 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!