Суперлигада йил ўйини! Мазкур беллашувда қайси жамоа фаворит?
Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 17-тур старт олади.
Кун доирасидан 2 та ўйин ўрин олган. "Навбаҳор" ўз уйида "Пахтакор"ни қабул қилади. "Бунёдкор" Самарқандда "Динамо" билан куч синашади. Икки беллашув ҳам 19:00да бошланади.
SPORTS.uz "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйинини жонли эфирда намойиш этади. Учрашувни шу ерда кузатиб боринг.
Тўғриси, сўнгги 4-5 йил ичида бу қадар катта маcштабдаги ўйин ички биринчилигимизда бўлганини эслай олмайман. Энг қизиғи шундаки, бу баҳсда нафақат икки жамоа, балки "Насаф" ва "Суғдиёна"нинг ҳам "интерес"лари бор.
Баҳс картинаси икки хил вариантда кўриниш олиши мумкин. Томонлар жуда ёпиқ футбол ўйнаб, узоқ масофадан зарба ва стандартларга суянади. Иккинчи вариант, очиқ футбол. Биринчиси "лочинлар" учун қулай бўлса, иккинчисида "Пахтакор" анча ўзини яхши ҳис қилади.
Икки томон ҳам қўлида "козыр" "қарталар" билан ўйинга етиб келди. "Навбаҳор" ҳимоядаги муаммоларини ҳал этган бўлса, "Пахтакор" Шацких қўл остида ритмни ушлаб олди. Шундай қилиб, йил ўйини ссенарийси учун вариантлар бор. Томонлар эртага майдонда улардан бирини танлаши аниқ. Жуда зерикарли прагматик футбол, ёки голлар шоусига айланган супер матч. "Йил ўйини"да бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.
SPORTS.uz командаси бу учрашувда сизлар учун зўр совғалар тайёрлаган. Бир неча соатдан сўнг, бу ҳақида ёзамиз.
Фикрлар