Суперлигада ёши кичрайтирилган футболчи аниқланди

Футболда ёш кичрайтириш билан боғлиқ иллат борлиги сир эмас. Бу нафақат Ўзбекистоннинг ташқи имижига ўз таъсирини кўрсатади, балки бир қатор иқтидорли футболчиларнинг миллионлар ўйинидан кўнгли совуб, кейинчалик уни тарк этишга олиб келади. 

ЎзПФЛ ёшни кичрайтириш билан боғлиқ ҳолатларга жиддий эътибор қаратишни тўғри йўл, деб билади. Бунда қамров доирасини кичрайтириш учун асосан 2000 йилдан кейин туғилган футболчилар масаласи ўрганилмоқда. Боиси, шу йилдан кейин таваллуд топган футболчилар ҳозирча йирик халқаро мусобақада иштирок этиб улгурмади. Аммо ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда улар фаол иштирок этмоқда.   

Бундай иллатларни йўқотиш мақсадида, ФҲДЁ органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида футболчиларнинг ҳужжатларидаги туғилганлик ҳақидаги ёзувларнинг ҳақиқийлиги ўрганилмоқда. Мана шундай изланишда Суперлига клубларининг бирида тўп сурувчи футболчининг туғилганлик ҳақидаги далолатномаси ва бошқа ҳужжатлари ўртасида туғилган йили бўйича тафовут борлиги аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси расмий сайти хабар бермоқда.

Яъни, Давлат хизматлари агентлиги томонидан тақдим этилган маълумотномага мувофиқ, унинг туғилганлик ҳақидаги далолатномасида туғилган йили 2002 йил этиб кўрсатилган, фуқаролик паспортида эса 2004 йил этиб қайд қилинган. 

ЎзПФЛ футбол клубига футболчининг ҳужжатларида чалкашлик борлиги аниқлангани, шундан келиб чиқиб, топширилган ҳужжатларни қайта ўрганиб чиқишни сўраб икки марта расмий хат юборган. Бироқ футбол клуби томонидан мазкур ҳолат бартараф этилмаган. 

Шундан сўнг, ташкилот ҳолатга аниқлик киритилиши ва қонунбузилиш ҳолатига ваколати доирасида ҳуқуқий баҳо беришини сўраб, вилоят прокуратурасига мурожаат қилди. Маълумотга асосан, туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди ҳамда футболчинининг ёшини кичрайтириш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштирган шахслар аниқланди. 

Кейинчалик туман прокуратурасининг талаби билан тумани ИИБ М ва ФРБ томонидан футболчи номига ёши кичрайтирилган ҳолда расмийлаштирилган фуқаролик паспорти ва хорижга чиқиш биометрик паспорти амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилиниб, унинг номига ҳақиқий туғилган йили бўйича фуқаролик паспорти расмийлаштириб берилди.

Бугун — 26 октябрь куни ЎзПФЛ футболчи тўп сурадиган клубга бу борада маълумот тақдим этди ҳамда футболчининг ҳужжатларини асл туғилган йили билан қайта расмийлаштириш талабини қўйди. Биз футболчининг карьерасига салбий таъсир кўрсатиш фикридан йироқмиз. Аммо унинг фаолиятини ёлғонлардан бошлашга уриниш принципига қарши курашамиз. Барча масала қонун доирасида тўғри ҳал этилса, кейинчалик бундан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам манфаат кўради, шунингдек, мана шундай ҳолатлар касрига қолиб кетаётган бошқа ёш футболчиларда футболга нисбатан қайта умид уйғонади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Яшин. Ш.И
26/10/2020 16:38
Ким ўзи шу футболчи, очиқ ёзишни иложи йуқми ёки очиқ ёзилса қолган футболчиларни хам айтиб(сотиб) қўйишидан қўрқишадими, ахир унақалар футболимизда кўплиги ҳеч кимга сир эмаску.
Кахрамонжон Сафаров
26/10/2020 12:12
Адашмасам бу футболчи Пойтахт жамоаларида булиши керак чунки уларга хамма нарса мумкин тагини карасангиз Бабаян ёки Миржалолни хати-характлари булиб чикса керак
&
Liverpool fan
26/10/2020 11:42
Остон Урунов хам 19 ёшга умуман ухшамиди
&
Liverpool fan
26/10/2020 11:41
16 ёшда зор уйнидидэ катта боса йоколиб колади
Бундай кузбуймачиликка бархам бермок керак

Минбар

Барча блоглар