Суперлигага чиққан "Турон" клуби уй ўйинларини ўтказадиган стадионга фотосаёҳат
"Турон" клубига тегишли бўлган "Ўзбекистон" ўйингоҳида Суперлига янги мавсумига тайёргарлик жараёни қизғин руҳда давом этмоқда.
Режага мувофиқ, ўйингоҳда 4х8 м ўлчамда улкан “UZLED” электрон монитори ҳамда ёруғлик даражаси 2000 люкс бўлган “Philips” светодиод ёритиш тизими ўрнатиш каби ишлар амалга оширилди.
Аввалроқ, вилоят ҳокими ўйингоҳда қўшимча 5000 ўринли трибуна барпо этиш бўйича белгиланган лойиҳани амалга ошириш учун маблағ ажратиб берилишини маълум қилганди.
Кўп сонли мухлислар талаб ва истакларини инобатга олган холда Турон-медиаси бугун стадиондан махсус фотосаёҳат ташкил этди.
Фикрлар