Суперлигага ўтиш ўйини олдидан "Қўқон-1912"ни бир футболчи тарк этди
"Қўқон-1912" жамоаси ярим ҳимоячиси Исломбек Исоқжонов келгуси мавсумни бошқа жамоада бошлайдиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, жамоа раҳбарияти ярим ҳимоячи билан ўртадаги шартномани икки томоннинг розилиги билан бекор қилди.
У бир қатор учрашувларда жамоа учун муҳим голларни киритиди ва ажойиб ўйинлари билан мухлисларнинг ҳурматига сазовор бўлди. "Қўқон-1912" жамоаси Исломбек Исоқжонов билан дўстона хайрлашди.
Фикрлар