Суперлиганинг 2 та ўйинида VARдан фойдаланилмайди. Сабаби...

Coca-Cola Суперлига 1-тур доирасидан ўрин олган 2 та учрашувда “Video Assistant Referee” тизимидан фойдаланилмайдиган бўлди.

Аввалроқ илк тур доирасидаги “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” ҳамда “Металлург” – АГМК учрашувларида VAR тизими ишлатилиши режалаштирилган эди. Бироқ VAR технологиялари ишлаши учун телевидение кўчма студияси зарур бўлади.

Айни пайтда ЎзМТРКга тегишли телестудиялар бошқа расмий тадбирларда ҳозир бўлиши кўзда тутилгани сабабли “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” ва “Металлург” – АГМК учрашувларида VAR тизими ишлатилмайдиган бўлди.

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!