Суперлиганинг 4-тури олдидан 15 нафар футболчи дисквалификацияда
31 март куни Суперлиганинг 4-турига старт берилади. ЎзПФЛ матбуот хизмати эса мазкур турни ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра дисквалификация қилинган ўйинчилар 15 нафарни ташкил қилмоқда. Энг кўп йўқотиш “Олимпик” клубида. Негаки, уларнинг 5 ўйинчиси “Андижон”га қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.
Шунингдек, “Металлург”, “Пахтакор” ва “Қизилқум”дан иккитадан ўйинчи ҳам дисквалификация қилинган.
Фикрлар