Расман! Карим Адейеми «Барселона» футболчиси
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, "Барселона" клуби "Боруссия" Дортмунд ҳужумчиси Карим Адейемини ўз сафига қўшиб олишга келишиб олди.
Каталония жамоаси трансфер учун 22 миллион евро тўлайди, яна 7 миллион евро турли бонуслар кўринишида мўлжалланган. Янги шартнома 5 йил муддатга мўлжалланаётгани айтилмоқда.
Карим Адейеми "Боруссия" Дортмунд таркибига 2022 йил июль ойи бошида қўшилган эди. Ўтган мавсумда у клуб сафида барча мусобақалар доирасида 39 та ўйин ўтказди, 10 та гол урди ва 6 та голли пас берди. Transfermarkt портали баҳосига кўра, 24 ёшли футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврога тенг.

Фикрлар