Суперлиганинг кечаги ўйинларидан сўнг қизиқарли фактлар!

Кеча Суперлига 9-тур учрашувларига старт берилганидан хабарингиз бор. Унда "Олимпик" - "Локомотив" ва АГМК - "Бунёдкор" ўйинлари бўлиб ўтди. 

Ушбу беллашувлар якунига етгач, ЎзПФЛ матбуот хизмати айрим қизиқарли фактларни келтириб ўтди. Марҳамат, қуйида батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

1. "Локомотив" сўнгги бор 3 тўп фарқи билан 377 кун олдин ғалаба қозонган (5-май 2021-йил "Машъал"га қарши учрашувда).

2. АГМКнинг мағлубиятсиз серияси 6 ўйинни ташкил қилмоқда. Охирги марта жамоа 11 март куни "Локомотив"га имкониятни бой берганди - 1:2.

3. "Бунёдкор" эса қаторасига 4 беллашувдан буён ғалаба қозона олмаяпти. "Қалдирғочлар" сўнгги маротаба 25 апрель куни "Нефтчи"ни 3:1 ҳисобида таслим этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!