Супертаклиф ерда қолди!
“Тоттенхэм” етакчиси Ҳарри Кейн “Бавария”дан бўлган таклифни қабул қилмади ва Бундеслига чемпионига рад жавобини берди.
Англия клуби ва ҳужумчининг ўзи мюнхенликлар билан музокарага киришгани йўқ. “Тоттенхэм” бош мураббийи Антонио Конте асосий тўпурарини ҳеч қайси клубга қўйиб юбормоқчи эмас. Клуб Кейнга янги битим таклиф қилиш устида иш олиб бормоқда.
“Бавария” англиялик тўпурарни жамоани тарк этишга қарор қилган Роберт Левандовски ўрнига олиб келмоқчи эди.
Ҳарри Кейннинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади. Ўтган мавсум ҳужумчи 50 та ўйинда 27 та гол ва 10 та ассист қайд этди.
Фикрлар