Супертўпурар
Ads
 
Доимо суперфутболчиларни излаш ва ўз таркибига қўшиб олиш пайида бўладиган гранд клублар таклифига беэътибор футболчилар кам бўлса-да, учраб туради. Тўпурар ҳужумчини ўз сафига қўшмоқчи бўлган "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Реал" ва "Бавария" клуби 20 ёшли футболчидан рад жавобини олди.
 
"Селтик" таркибида тўп сураёган 20 ёшли ҳужумчи Мусса Дембеле ана шундай қарорга келди. Юқорида номи келтирилган гранд клублар айни пайтда қизғин паллага кирган трансфер мавсумида бу футболчини олмоқчи эди. Франциялик иқтидор эгаси "Селтик"да уни ҳама нарса қониқтираётганини айтиб, Шотландия чемпионатидаги фаолиятини давом эттиришни афзал билди.
 
 
Ўтган йили ёзда "Селтик" жамоасига қўшилган Мусса Дембеле ушбу жамоа учун барча турнирларда 36 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасига жами 19 та гол киритди.
 

Минбар

Барча блоглар