Супертўпурар нега “Манчестер Юнайтед”га ўтмаганини айтди

“Тоттенхэм” тарихидаги энг зўр тўпурар Ҳарри Кейн ёзда бир неча клуб билан музокара олиб борганига қарамай, охир-оқибат Бундеслига чемпиони “Бавария”га кўчиб ўтди.

Англиялик ҳужумчи ўзига қатъий даъвогарлик қилган “Манчестер Юнайтед”га ўтмаганини қуйидагича изоҳлади.

- Табиийки, ёзда менинг вакилларим турли жамоалар билан музокара олиб борди. Лекин “Бавария” ҳар доим мени илҳомлантирган клуб саналади.

Мюнхенликлар курашга қўшилганидан кейин бошқа вариантларнинг қизиғи қолмади. Ҳозир мен Мюнхенда экамдан бахтиёрман.

Албатта, “Манчестер Юнайтед” ҳам катта клуб. Лекин мен бор эътиборимни “Бавария”га қаратганман. Бу ерда эканимдан бахтиёрман, - деди Ҳарри Кейн.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” Ҳарри Кейн учун “Тоттенхэм”га 100 миллион евро тўлади. Фуболчи билан 2027 йилнинг ёзигача шартнома тузилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!