Супертўпурар “Реал”га ўтишга рози бўлди

“Тоттенхэм” тарихидаги энг зўр тўпурарлардан ҳисобланган Ҳарри Кейн ёзда “Реал”га ўтишга розилик берди. Лондон клуби президенти Даниэль Леви ҳам трансферлар мавсумида жамоанинг асосий юлдузи билан хайрлашишга тайёр.

Ҳарри Кейн Мадридга кўчиб ўтиш бўйича якуний қарорга келиши Жозе Моуриньо жамоасининг мавсум сўнггида премьер-лигада қайси ўринни эгаллашига боғлиқ. Англиялик ҳужумчи аслида “Тоттенхэм” Европа Чемпионлар лигасида мунтазам иштирок этмаётгани ва совринлар учун кураша олмаслиги сабабли, клубни тарк этишни истамоқда. Шу боис, агар “Тоттенхэм” жорий чемпионатда кучли тўртликка кирмаса ва келаси мавсум Чемпионлар лигасига йўлланма олмаса, Ҳарри Кейн “Реал” таклифини қабул қилиб, Мадридга кўчиб ўтади.

Маълумотларга қараганда, “Тоттенхэм” раҳбарияти ҳужумчини 140 миллион еврога қўйиб юборишга розилик берган.

Ҳарри Кейн жорий мавсумда 42 та учрашув ўтказиб, 29 та гол урди ва 16 та голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Umarjon G'oyifov
13/04/2021 14:26
Реал хужум учлиги, Мбаппе, Кейин, Холанд. Янги Галактикос