Супертурнирда ўзбек дербиси бўлади!

Қатарнинг Доҳа шаҳрида шахмат бўйича ўтказилаётган “Qatar Masters Open-2023” халқаро турнирида дунёнинг ўттиздан зиёд мамлакатидан келган шахмат усталари ғолиблик учун курашмоқда.

Энг кучли шахмат усталарини жамлаган А гуруҳи баҳсларида 158 нафар спортчи ғолиблик учун дона суряпти.

Ушбу гуруҳда Ўзбекистондан 14 нафар шахматчи иштирок этмоқда.

Ушбу нуфузли турнирда тўрт нафар шахматчимиз энг кучли гроссмейстерлар қатори ғолибликка даъвогарлик қилмоқда. Еттинчи тур ўйинларини аксарият вакилларимиз муваффақиятли ўтказди.

Турнинг марказий учрашуви мусабақа жадвалида энг юқори икки ўринни эгаллаб турганҳиндисонлик Нараянан ва ўзбекистонлик Жавоҳир Синдаров ўртасида кечди. Қора доналарда ўйнаган ҳамюртимиз кучли рақибдан ярим очко тортиб олди.

Gh301816409325450928_l

Ҳар икки шахматчи мусобақа якунланишига икки тур қолганида беш яримтадан очко билан ўз ўринларини сақлаб турибди.

Бироқ очколар ҳисобида пешқадамларга тенглашиб олган шахмат учталарининг сони олтитага етди. Улар орасида Нодирбек Ёқуббоев ҳам бор. У еттинчи турда ҳиндистонлик гроссмейстер Аржун Эригаиси билан дуранг ўйнади.

Пешқадамларни таъқиб қилаётган ўн бир нафар шахматчи бештадан очкога эга. Бу гуруҳдан Нодирбек Абдусатторов ва Жаҳонгир Воҳидов ўрин олди. Еттинчи турда вакилларимиз Ҳиндистон шахмат мактаби вакиллари билан куч синашди. Нодирбек Пранав билан дуранг ўйнаган бўлса, Жаҳонгир оқ доналарда ўйнаган Вуппала Пранитни мот қилди.

“Qatar Masters Open-2023” халқаро турнирининг саккизинчи турида шахмат ишқибозлари ўзбек дербисига гувоҳ бўлади. Беш яримтадан очкога эга Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Ёқуббоев ўзаро куч синашади.

Улардан яримтадан кам очкога бўлган Нодирбек Абдусатторов ва Жаҳонгир Воҳидов бирбирига қарши дона суради.

Еттинчи турда ўзбекистонлик қолган иштирокчилар қуйидаги натижаларни қайд этди:

Аҳмад Аҳмадзода (Озарбайжон) – Шамсиддин Воҳидов – дуранг;

Мерт Йилмазерли (Туркия) – Саидакбар Сайдалиев – дуранг;

Муҳаммадали Абдураҳмонов – Ража Ритвик (Ҳиндистон) – мағлубият;

Абдумалик Абдусалимов – Самбит Панда (Ҳиндистон) – ғалаба;

Иниян (Ҳиндистон) – Бобур Сатторов – мағлубият;

Муҳиддин Мадамионов – Гарк Арадхя (Ҳиндистон) – ғалаба;

Муҳаммадзоҳид Суяров –  Мунхдалай Амилал (Мўғулистон) – дуранг;

Чангрен Даи (Хитой) – Олмос Раҳматуллаев – мағлубият;

Сандипан Чанда (Ҳиндистон) – Ҳумоюн Бекмуродов – мағлубият;

Юхенг Жин (Хитой) – Баҳром Бариллаев – ғалаба.

post-1660121062_1

Нодирбек пешқадамни тўхтатгани икки гроссмейстеримизга жуда қўл келди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!