Сурия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бернд Штанге фаолиятини якунлади
Германиялик машҳур мутахассис Бернд Штанге мураббийлик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.
“Менда қайсидир жамоада мураббий бўлиб ишлашга хоҳиш қолмади. Вақт келди. Ўтган давр мобайнида миллий терма жамоалар даражасида 167та ўйин ўтказдим. Мен сермаҳсул фаолият олиб бордим.
Мураббийликни якунладимми? Ҳа. Фаолиятим муваффақиятли бўлди деб ўйлайман ", - дейди Штанге.
Эслатиб ўтамиз, 71 ёшли Штанге фаолияти давомида "Карл Цейсс", "Герта", "Лейпциг", "Днепр" каби клубларни бошқарган. У шунингдек Уммон, Ироқ, Белоруссия ва Сингапур терма жамоаларига ҳам устозлик қилган. Унинг сўнгги иш жойи Сурия терма жамоаси бўлди.
Фикрлар