Сурияга қарши баҳсда терма жамоамизга нима етишмади? Аббосбек Фазуллаев жавоб берди
Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари ўртасидаги (0:0) ўйиндан сўнг, терма жамоамиз етакчиларидан бири Аббосбек Фазуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Осиё Кубогидаги даража U-20 ва U-23даги даражадан қанчалик фарқ қилади?
-Даража анча кучли барибир, чунки ҳаммаси профессионал футболчилар. U-20да энди етишиб чиқаётган футболчилар. Терма жамоада тактик томонлама ўйин кучли, жисмоний жиҳатдан ҳам кучли барибир.
-Бугун терма жамоамизга нима етмади деб ўйлайсиз ғалаба учун? Нима камлик қилди?
-Менимча ҳужумда омад етишмади.
-Биз бугун сизни майдон марказида ўйнашингизни кутгандик, лекин қанотга туширилдингиз. Сиз учун қайси бири қулай қанот ёки марказ?
-Асосийси майдонда ўзимни яхши ҳис қиламан (кулади).
-Бугун асосий таркибда тушишни кутганмидингиз?
-Ҳар ўйинда кутаман асосий таркибда тушишни, лекин қарорни мураббий ҳал қилади. Мураббийнинг қарорини ҳурмат қиламан.
-Бугун йигитлар дурангни яхши қабул қилишди? Жамоа кўзида хавотир сезилмади, кийиниш хонасида натижага реакция қандай бўлди?
-Ҳали олдинда иккита ўйин бор. Дурангни деб хафа бўлсак бу кайфиятга таъсир қилади. Иккита ўйинда ғалаба қозониб худо хоҳласа кейинги босқичга чиқмоқчимиз.
-ЦСКАда фурор кўтардингиз. Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси бўлдингиз соврин билан сизни табриклаймиз. Кейинги мавсум сизни бошқа жамоада кўришимиз мумкинми?
-Ҳали мавсумнинг иккинчи қисми бор. Мавсумнинг иккинчи қисмида ҳам "стабилликни" ушлашим керак. Ёзда барчаси маълум бўлади.
Фикрлар