"Сурхон" - "Андижон" ўйини олдидан билишингиз керак бўлган статистик маълумотлар
“Андижон” жамоаси Суперлиганинг 3-турини Тошкентда “Пахтакор” марказий стадионида ўтказади. 16 март куни номинал мезбон - Термизнинг “Сурхон” клубига қарши майдонга тушади.
Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионатидаги биринчи учрашуви олис 1992 йилга бориб тақалади. Термиздаги илк баҳсда клублар 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишган. Шу пайтгача “Сурхон” ва “Андижон” ўзаро 32 бор майдонда куч синашишган. Устунлик эса андижонликлар тарафида. Боиси, 16 та учрашувда “Андижон”нинг қўли баланд келган. “Сурхон”да 10 та ғалаба бор. Яна 6 та баҳсда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 38\57 “Андижон” фойдасига.
Қизиғи, 16 март куни ўйнайдиган бу жамоалар 2021 йилнинг айнан ушбу санасида ҳам майдонга тушишган. Ўшанда Андижондаги чемпионатнинг очилиш ўйинида "Бургутлар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва ҳозирча бу “Андижон”нинг “Сурхон”га қарши ўйинлардаги сўнгги ғалабаси бўлиб турибди.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар