"Сурхон" 13 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди
"Сурхон" клуби Суперлиганинг янги мавсуми олдидан таркибини кучайтиришда давом этмоқда. Жамоа 13 нафар футболчини лигада рўйхатдан ўтказгани маълум қилинди.
Уларнинг 6 нафари эркин агент мақомида клуб сафига қўшилган бўлса, 5 нафар футболчи билан тўлиқ шартнома имзоланди. Шунингдек, трансфер орқали ҳамда ижара асосида жалб этилган ўйинчилар ҳам мавжуд.

Маълумот учун, айни пайтда термизликлар Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда.
Фикрлар