"Сурхон" Андижонда ғалабага эришди

Coca Cola Суперлигаси 9-туридан ўрин олган "Андижон" ҳамда "Сурхон" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди. Унда меҳмонлар кичик ҳисобда ғалабага эришди. 

Шу тариқа, "Сурхон" ҳисобидаги очколар сони 7 тани ташкил қилиб, онлайн жадвалда 10-поғонага кўтарилиб олди.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    "Андижон" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Омад келмаса қийин экан...

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 80'

    Акбар Тўраев огоҳлантирилди.

  • 78'

    Сардор Сулаймонов Азиз Ибрагимов ўрнида ҳаракат қилади.

  • 75'

    Абдуқаххор Ҳожиакбаров ўрнига Ҳусниддин Ғофуров майдонга тушди.

  • 72'

    Сирож Мелиев Жаҳонгир Абдумўминов ўрнига майдонга тушди.

    Артём Литвиаков эса Жамшид Хасанов ўрнини тўлдирди.

  • 69'

    Шерзод Каримовнинг навбатдаги кучли зарбаси ноаниқ кетди.

  • 66'

    Усмоновнинг зарбаси қаерга кетганини футболчининг ўзи ҳам тушунмай қолди.

  • 64'

    Касьян сариқ карточка ишлаб олди.

  • 60'

    Аришачукшу иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди.

  • 59'

    Асрор Ғофуровга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 57'

    Жаҳонгир Абдумўминовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 52'

    Аришачукшуга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дарвозабоннинг қўпол хатосидан сўнг Александр Касьян боши билан дарвозани ишғол қилди.

  • 31'

    Шерзод Каримовнинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

  • 27'

    Уотер-брек

  • 16'

    Авилов офсайдда қолиб кетди.

  • 9'

    Шерзод Каримовнинг ҳаводан келаётган тўпга тўхтатмасдан берган зарбаси салгина ноаниқ кетди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келиб улгуришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!