"Сурхон" биратўла 11 та футболчи билан янги шартномага имзо чекди

"Сурхон" клуби расмий "Телеграм" саҳифаси янги мавсумга тайёргарлик кўраётган жамоа бир қатор футболчилари билан шартномаларни янгилаб олганини маълум қилди. 

Маълумотларга кўра, Асрор Ғофуров, Ҳусниддин Ғофуров, Иброҳим Йўлдошев, Низомжон Норов, Азамат Ахмедов, Сардор Сулаймонов шартномаларни 1 йилга узайтирган. 

Даврон Мерганов, Муҳаммадали Абдураҳмонов, Камолиддин Ашуров, Шаҳзод Тоировнинг янги шартномалари 3 йилга мўлжалланди. Ўрал Чориев эса, воҳаликлар билан 4 йиллик битимга имзо чекди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!