"Сурхон" бош мураббийи Жиззахдаги ғалабадан сўнг: "Ҳали мақсадимизга етганимиз йўқ"
Жамоамиз бош мураббийи Мигель Алварес «Сўғдиёна» устидан қозонилган ғалабадан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.
“Ўйин жуда зўр бўлди, стадиондаги муҳит ҳам ажойиб эди. Жамоамиздаги барчани ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Термиздан узоқ йўл босиб келган мухлисларга раҳмат айтаман.
Ушбу ғалаба Ҳамиджон Актамовнинг туғилган кунига яхши совға бўлди. Мавсумнинг қолган қисмида «Сўғдиёна» жамоасига омад тилайман. Биз таслим бўлмаймиз, ҳали мақсадимизга тўлиқ етганимиз йўқ”, — деди бош мураббийимиз.
“Сурхон” матбуот хизмати.
Фикрлар