"Сурхон" бугун "Сўғдиёна"га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

Хабарингиз бор, Суперлига жамоалари янги мавсум олдидан ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишмоқда.

Мавсум олди тайёргарлигини Тошкентда ўтказаётган  "Сурхон" жамоаси бугун  Улуғбек Бақоев бошчилигидаги "Сўғдиёна"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Маълумотларга кўра, учрашув 12:00да бошланади ва баҳс ёпиқ эшиклар остида ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!