"Сурхон" футболчиси "Нефтчи"га ўтмайдиган бўлди
"Сурхон"нинг тожикистонлик легионери Зоир Жўрабоев Фарғонанинг "Нефтчи" клубига ўтиши кутилаётган эди. Аммо хабарларга кўра, клублар трансфер борасида ўзаро келиша олмаган.
Шу тариқа, Жўрабоев Сурхонда фаолиятини давом эттирадиган бўлди. У бор эътиборини машғулотларга қаратган.
Маълумот ўрнида, ҳимоячи жорий мавсум чемпионат доирасида 9 ўйинда иштирок этган. Унинг ҳисобида ҳозирча битта гол мавжуд.
"Сурхон" жамоаси айни пайт Суперлига турнир жадвалида 11-ўриндан жой олган. "Учар тулпорлар" ҳисобида 13 очко мавжуд.
Манба: "Сурхон" ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар