"Сурхон" ижарадан қайтган Ҳамиджоновни яна ижарага берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Сурхон" таркибидаги юқори рақобат сабаб мураббийлар штаби Суннатиллоҳ Ҳамиджоновга ўйин амалиётини кўпроқ олиш имкониятини бериш ҳақида қарор қабул қилди.

Шу муносабат билан Сунна­туллоҳ Ҳамиджоновни “Хоразм” клубига пуллик ижара асосида бериш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати маълум қилди.

2025 йил мавсумининг биринчи ярмида Ҳамиджонов “Сурхон” сафида 14 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатма муаллифи бўлди. Иккинчи давра бошида эса у “Андижон” клубига ижарага берилди ва у ерда ОФК-2 Чемпионлар лигаси учрашувларида ҳам иштирок этди.

Умумий ҳисобда футболчи "Андижон" сафида 20 та учрашувда майдонга тушди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!