"Сурхон" клуби матбуот хизмати SPORTS.uz сайтида чиққан хабарга раддия билдирди
Кеча SPORTS.uz сайтида "Навбаҳор"га собиқ футболчиси қайтмоқда" дея номланган хабар чоп этилганди. Унда "Сурхон" жамоаси ярим ҳимоячиси Аъзам Алиев "Навбаҳор"га қайтиши борасида сўз кетганди. Шундан сўнг термизликлар матбуот хизмати ушбу хабар бўйича раддия берди. Унда шундай ёзилган: "Бугун Sports.uz ижтимоий тармоғи орқали "Навбаҳор"га собиқ футболчиси қайтмоқда" номли сарлавҳани эълон қилгандан сўнг, кўпгина муҳлислар биз билан боғланиб, ушбу маълумотга ойдинлик киритишимизни сўрамоқда.
"Навбаҳор"га собиқ футболчиси қайтмоқда
"Сурхон" футбол клуби юқорида эълон қилинган хабарни мутлақо рад этади! Аъзамжоннинг "Сурхон" жамоаси билан йил оҳиригача мўлжалланган шартномаси бор ва у ҳеч қаерга кетмайди. Қолаверса, футболчи бугун "Локомотив-БФК" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга тушди" - дейилган клуб раддиясида.
Биз эса воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Фикрлар
Бу сайтда кетма-кет бунаканги уйдирма ёлгон хабарларни чоп этилишига кимдир жавоб берадими узи.
Бунакада бу сайтни обруси тушиб, рейтинги хам пасайиб кетадику.
Тап тортмай ростми ёлгонми чоп этилаверар эканда. Ма'сулият борми узи.
Azan Aliyevni pazitsyasga Senegaldan Ibrahima Niane degan futbolchi kelarkanuuu