"Сурхон" клуби мураббийи мухлислардан узр сўради
"Сурхон" - "Бунёдкор" (1:3) учрашувидан кейин мезбонлар устози Шавкат Абдухўжаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати хабар берди.
- Аввало, мухлисларимиздан узр сўрайман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи бўлимда рақиб дарвозаси олдида яратилган вазиятларни голга айлантира олмадик. Футболда гол урган жамоа ғалаба қозонади. Навбатдаги учрашувларда бугунги мағлубият ўрнини тўлдиришга ва вазиятлардан фойдаланиш бўйича йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.
Фикримча, бугун иккинчи бўлимда «консентрация»ни йўқотиб қўйдик. Рақибнинг қарши ҳужумларида янада диққатлироқ бўлишимиз лозим эди. Ҳакамлар ҳақида гапирмайман. Жисмоний ҳолатимиз жойида. Бугун биз кўпроқ ҳужум уюштирдик. Шунчаки, ҳужумларни голга айлантира олмадик. Агар гол урганимизда ҳисоб бундай кўриниш олмасди, Таркибни мураббийлар штаби танлайди. Янги бош мураббий масаласи тез орада ҳал этилса керак, - деди мураббий.
Фикрлар
NASAF muhlesi