"Сурхон" клуби ЎзПФЛнинг огоҳлантиришига муносабат билдирди
"Сурхон" Профессионал футбол клуби ПФЛнинг огоҳлантириши бўйича ўз муносабатни билдиради.
ЎзПФЛнинг 2023-йил 25-мартдаги 01/107-сонли хатига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 6-январдаги "ПФК Сурхон" маъсулиятли чекланган жамияти устав фондидаги давлат улуши "ФC-Суркҳан" маъсулиятли чекланган жамиятига сотиш тўгрисида"ги 4-сон қарорига мувофиқ Сурхондарё вилоят ҳокимлиги зиммасига ўтган даврдаги фаолияти юзасидан аудит ўтказилган
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги мазкур қарор ижросини бажаришга киришган ва "Сурхон" ФКнинг молиявий-хўжалик фаолияти ўрганилди. Жорий йил давомида клуб қарзларнинг катта қисмини ёпиш бўйича катта ишларни амалга оширилди
“Сурхон” Профессионал футбол клуби ўз тарихида янги саҳифа очиш ва мамлакатнинг олий дивизионида ўйнаш учун барча асосларга эга. Айни пайтда, "Сурхон" раҳбарияти клубнинг моддий-техник базасини ривожлантириш, ҳамда Термиздаги стадионни реконструкция қилишни ўз зиммаларига олишди.
Янги раҳбариятнинг мақсади – Термиздаги стадионни реконструкция ишларни қилиш, Термиз шаҳрида футбол академияси, шунингдек, қароргоҳни қуриш. Сурхондарё вилоятида ёшлар футболини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда “Сурхон” ПФК асосий жамоасига тарбияланувчиларни фаол жалб этиш.
Фикрлар