"Сурхон" мураббийи: "Келаси мавсум, албатта ўз уйимизда ўйнаймиз, деб умид қиламан"

Суперлига 24-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Сурхон” (2:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Мигел Алварес жамоага келганидан буён ўз услубини такомиллаштиришга ҳаракат қилаётгани, жамоа мухлислари ва қачон Термизда ўйнашлари мумкинлиги ҳақида гапирди.

“Биринчи бўлимда рақиб билан тенгма-тенг ўйнаётган эдик. Иккинчи бўлимда биз устунликка эриша олдик, аммо, рақиб биздан бир гол кўпроқ урди. Жамоага келганимдан буён ўз ўйин услубимни тадбиқ этишга ҳаракат қилаяпман. Кўпроқ пас ўйнаш, тўпни назорат қилишда анча ишлашимиз талаб этилади”, - дейди Алварез.

“Мухлисларга алоҳида раҳмат айтиш керак. Узоқ йўлдан келиб, қўллаб қувватлашмоқда”.

“Бу йил Термизда ўйин ўтказмасак керак. Бу масалада клуб менежменти ишлаяпти. Келаси мавсум, албатта ўз уйимизда ўйнаймиз, деб умид қиламан”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!