"Сурхон" назорат баҳсида "Сўғдиёна"га ютқазди

Хабарингиз бор ҳозирда Суперлига клублари янги мавсумга тайёргарлик кўришмоқда. Тайёргарлик жараёнида улар бир қатор назорат учрашувлари ҳам ўтказишмоқда.

Жумладан, Термизнинг "Сурхон" клуби бугун "Сўғдиёна"га қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли кечган учрашув 1:0 ҳисобида жиззахликларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйиндаги ягона голга Жасур Ҳасанов муаллифлик қилди.

Назорат учрашуви.

"Сурхон" - "Сўғдиёна" 0:1

Голлап: Жасур Ҳасанов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!