"Сурхон" Про лига клубидан устун келди

Coca Cola Суперлигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишни ният қилган "Сурхон" жамоаси бугун Про лигада иштирок этувчи "Оқтепа" клубига қарши назорат ўйини ўтказди.

Голларга бой тарзда кечган учрашувда олий дивизион иштирокчиси бўлган термизликлар 3:2 ҳисобида ғалабага эришдилар. 

Назорат баҳси

"Сурхон" - "Оқтепа" 3:2

Голлар: Шерзод Каримов (пенальтидан), Хусниддин Гафуров, Нуриддин Ҳасанов.

"Сурхон": Асилбек Аманов, Жахонгир Мехманов, Хусниддин Гафуров, Беҳруз Шайдулов, Абдуқаххор Хожиакбаров, Асрор Гафуров, Аъзам Алиев, Шерзод Каримов, Нуриддин Ҳасанов, Сардор Сулаймонов, Набиев.

Захира: Акбар Тўраев, Азамат Ахмедов, Рахматулло Бердимуродов, Дилшод Жаббаров, Санжарбек Ахмедов, Сарвар Солиев, Мухаммадали Номозов, Нурмуҳаммад Номозов.

Термиз клуби матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, жамоа етакчилари Шавкат Саломов, Дарко Станоевич, Александр Касьян, Азиз Ибрагимов ва Хусниддин Ғафуров якка тартибда машғулотларни олиб борди. Шунингдек, жамоа таркибида бир қатор ёш футболчилар ҳам кўрикдан ўтмоқда.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари Coca Cola Суперлига 10-тури доирасида "Навбаҳор"га қарши баҳс олиб боради. Про лига учрашувлари эса одатдаги тартибда давом эттирилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!