"Сурхон" терма жамоамиз гуруҳидаги рақиб билан ўртоқлик ўйини ўтказади

TIGGO 2 PRO

"Сурхон" Суперлиганинг кейинги мавсуми олдидан Туркияда йиғин-машғулотларни давом эттирмоқда. Шу билан бирга, клуб мазкур йиғин давомида бир нечта ўртоқлик ўйинларини ўтказмоқда.

Жамоа ҳозирга қадар икки серб клуби билан баҳс олиб борди. Дастлабки беллашувда Чемпионлар Лигаси иштирокчиси "Црвена Звезда"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, "Воеводина"га қарши иккинчи ўйинда клуб рақибнинг битта голига жавоб қайтара олмади ва мағлубиятга учради.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, 25 январь куни "Сурхон" КХДР терма жамоасига қарши майдонга тушади. Унга қадар жамоа яна иккита назорат баҳсини ўтказади. 

Қуйида жамоанинг навбатдаги ўртоқлик ўйинлари тақвими билан танишишингиз мумкин:

20 январь. "Сурхон" - "Железничар" (Сербия) 
21 январь. "Сурхон" - "Явор" (Сербия)
25 январь. "Сурхон" - КХДР Миллий терма жамоаси
2 февраль. "Сурхон" - "Видовре" (Дания)
2 февраль - "Сурхон" - "Ахал" (Туркманистон)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!