"Сурхон" "Турон" футболчисини ўз сафига қўшиб олди

Яқинда хабар берганимиздек, Грузиядан қайтган ҳимоячи Мурод Тўйчибоев билан шартнома тузилганини клуб тасдиқлади.

Шунингдек, жамоа йиғинида аввалдан қатнашиб кетган Никита Павленко, Абдул Азиз Юсупов ҳамда Камрон Саидазимов ҳам расман “Сурхон” аъзосига айландилар.

Murod Tuychiboyev

Булардан ташқари, трансфер ойнаси ёпилишига оз фурсат қолганида термизликлар яна бир трансферни эълон қилди. Унга кўра, “Турон” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келган ярим ҳимоячи Жавоҳир Соҳибов энди “Сурхон” учун тўп суради. Клуб матбуот хизмати ушбу ўйинчи билан ҳам расман шартнома имзоланганини эълон қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!