"Сурхон"да иш бошлайдиган яна икки нафар испаниялик мураббий маълум

“Сурхон” клубига яқинда бош мураббий этиб тайинланган Анхель Лопесга мураббийлар штабида кимлар ёрдам бериши ҳам маълум бўлди.

Sports.uz маълумотига кўра, яна икки нафар испаниялик мутахассис “Сурхон” клубида иш бошлайди. Мигель Алварез Санчес. 1982 йили таваллуд топган. Унда Осиёда ишлаш бўйича етарлича тажриба бор. Айниқса, араб чемпионатларида фаолият олиб борган. Жумладан, “Ал-Наср”, “Ал-Иттифоқ”, “Шабаб Дубай”, “Халеж”, “Ал-Фатех”, “Ал-Фужайра” ва “Ал-Адалах” сингари жамоаларда мураббий ёрдамчиси бўлиб ишлаган. Алварез “Сурхон”да ҳам бош мураббий ёрдамчиси бўлади.

Яна бир мутахассис Мартин Руиз бўлиб, у дарвозабонлар мураббийи саналади. 1973 йили Испаниянинг Мурсия шаҳрида туғилган. 49 ёшли мураббий фаолияти давомида Испания, Хитой, Ҳиндистон, Уммон каби чемпионатларда ишлаган. Эндиликда "Сурхон" клубида дарвозабонлар мураббийи сифатида меҳнат қилади.

"Сурхон"да бош мураббий ўзгарди: Валманьянинг ўрнига ундан зўри келди. У Испания Ла Лигасида ишлаган!

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Ашуров Бахтийор
11/02/2022 09:33
Олга сурхон!!!