Сурхондарё вилояти ҳокимлиги "Сурхон"га 2,5 миллиард сўм ўтказиб берса...
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги канали орқали Сурхондарё вилояти ҳокимлигини вилоятнинг бош жамоаси ҳисобланган "Сурхон" клубига молиявий кўмак беришга чақирди.
"Сурхон" клубини молиялаштираётган томон катта ишлар арафасида турибди. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги 2,5 млрд сўнгги марта эски қарзлар учун ўтказиб берса, қолганини янги раҳбарият ўзи олиб боради.
Айтайлик, Наманган, Фарғона, Тошкент, Жиззах каби вилоятлар ҳокимлари футбол ривожига катта ҳисса қўшиб келяпти. Сурхондарёда эса масала юқоридаги сумма билан ҳал бўлади ва вилоят ҳокимлиги катта клуб чиқимлари ҳақида қайта бош қотирмайди", - деди Имомхўжаев
Эслатиб ўтамиз, термизликлар 13-турдан сўнг Суперлига мусобақа жадвалида 13 очко билан 13-ўринда боришмоқда.
Фикрлар