"Сурхон"ни легионерлар ва бошқалар тарк этди
"Сурхон" жамоасини бир нечта маҳаллий ва хорижлик футболчилар тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, ўтган мавсумни термизликлар билан ўтказган бразилияликлар Дуглас до Насименто ва Лукас Де Оливериа ҳамда Абдул Азиз Юсупов, Азамат Исроилов, Шоҳназар Норбеков тарк этди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Сурхон" бир нечта етакчиси билан шартномасини узайтирганди.
Фикрлар