"Сурхон"нинг Сербия клубига қарши ўйин натижаси биринчи бўлимдаёқ ҳал бўлди
Олдиндан режалаштирилганидек, “Сурхон” клуби Анталия йиғини доирасида бугун Сербиянинг “Радник” жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида беллашди.
“Сурхон” жамоасининг бошланғич таркиби: Артём Потапов, Беҳруз Шайдулов, Егор Кримец, Душан Растич, Достон Турсунов,Бобур Асқаров, Хумоюн Шербўтаев, Дмитрий Плетнёв, Асадбек Каримов, Анваржон Анваржонов, Муҳаммадали Абдураҳмонов.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Даврон Мерганов, Азиз Пирмуҳаммадов, Нодирхон Неъматхонов, Сардор Маҳмудов, Диёр Рамазонов, Камрон Сайдазимов, Сарвар Абдуҳамидов, Давлатжаҳон Муҳиддинов, Асилбек Жумаев, Абдуғофур Ҳайдаров.
Ўйин 1:2 ҳисобида “Радник”нинг фойдасига ҳал бўлди. Қизиғи, биринчи бўлимдаёқ ушбу ҳисоб қайд этилди ва танаффусдан кейин дарвозалар ишғол этилмади. “Сурхон”дан ягона гол муаллифи Асадбек Каримов бўлди.
Фикрлар