"Сурхон"нинг собиқ легионери Қирзиғистон клуби билан шартнома тузди
Ўтган йилги чемпионат бошида “Сурхон” клубига қўшилган сербиялик ҳужумчи Мирослав Марковични эсласангиз керак. Легионер у ерда ярим мавсум фаолият олиб борганди. Шундан сўнг у Сербияга қайтиб маҳаллий “Рад” жамоа сафида тўп сурди.
Олинган сўнгги маълумотларга қараганда, Маркович яна Марказий Осиёга қайтди. Бу сафар у Қирғизистоннинг “Дордой” клуби билан шартнома имзолади.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, ҳужумчи билан бир йиллик шартнома тузилган ва янги клубида 9-рақам остида ҳаракат қилади.
Фикрлар