"Сурхон"нинг Тошкентдаги йиғини давом этяпти, таркибга кимлар қўшиляпти?

Термизнинг “Сурхон” клуби 2 февралдан Тошкентда навбатдаги йиғинини бошлади. Режага кўра, 6 февралда янги ташкил этилган “Олимпик” жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказилади. 12 февралда “Машъал” билан куч синашса, 18 февраль санасида “Қўқон-1912”га қарши майдонга тушади.

Таркибга тўхталадиган бўлсак, сербиялик Владимир Бубанья янги мавсумни яна “Сурхон”да бошлайдиган бўлиб турибди. Маълумки, бунгача футболчи билан клуб ўртасидаги келишмовчиликларга ФИФА аралашганди, охир-оқибат иккала томон масаланинг ечимини топишганга ўхшайди.

Шунингдек, “Металлург”да тўп сурган  ҳужумчи Мурод Бобожонов ҳам термизликлар машғулотларида қатнашяпти. Ундан аввал эса Элдор Бойматов билан Зоҳир Пиримов қўшилганди. Булардан ташқари, “Қўқон-1912” клубидан Жасур Ёқубов ижарага олинганлиги маълум бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!