Хабар берганимиздек, айни кунларда пойтахтимиз синхрон сузиш бўйича ўтказилаётган жаҳон сериясининг сўнгги босқич беллашувларига мезбонлик қилмоқда. "Сув париси-2018" мусобақасида Мексика, Болгария, Германия, Словакия, Қозоғистон каби мамлакатардан ташриф буюрган спорт усталари баҳс олиб боришяпти. 

Ҳозирда икки дастури бўйича барча беллашувлар ўз якунига етди. Кеча ўтказилган баҳсларда вакилларимиз жамоавий йўналишда техник машқ бўйича олтин медални қўлга киритишган эди. Шунингдек, бугун бўлиб ўтган 4 йўналишнинг 3 тасида ҳам вакилларимизнинг чиқиши энг юқори баҳоланиб, умумжамоа ҳисобида 4 та олтин медаль жамғарганча яккапешқадамлик қилишмоқда. Эртага турнирнинг сўнгги кун баҳслари бўлиб ўтади.