Сув полочиларимиз жаҳон чемпионатига йўлланма олишди
Малайзияда сув полоси бўйича У-18 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон У-18 қизлар жамоаси бронза медалини қўлга киритди.
Ҳамюртларимиз сўнгги турда Сингапур устидан 20:4 устида ғалаба қозониб, якунда бронза медалига эга чиқишди. Аҳамиятлиси, ушбу натижа жамоамизга жорий йилнинг август ойида мазкур ёш тоифасида Испанияда кечадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам тақдим қилди.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар